«Бир жамоа: Биз турлимиз, биз тенгмиз» шиори остида байрам тадбири ўтказилди (Фоторепортаж)
Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»
Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида «3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбири «Бир жамоа: Биз турлимиз, биз тенгмиз» шиори остида «Замин» Халқаро жамоат фонди, «Имкон» реабилитация маркази кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Маълумотларга кўра, ҳозир юртимизда 732 минг нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади. Бугунги ислоҳотларни таъминлашда аҳолининг ушбу қатлами давлатимизнинг доимий эътиборида.
Жорий йил 18 майда Президентимиз томонидан имзоланган «Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор қабул қилинганди.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни кенгайтириш ҳамда улар ўртасида спорт билан шуғулланувчилар қамровини янада оширишга хизмат қилиши билан ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Шу билан бирга, ҳужжатда барча турдаги спорт таълим муассасаларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт бўлимларини босқичма-босқич ташкил этиш ҳамда иқтидорга эга бўлган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни танлаб олиш, уларни спорт турларига йўналтириш, тайёрлаш ҳамда олий спорт маҳоратига эришишини таъминловчи узлуксиз ягона комплекс тизимни жорий этилмоқда.
1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишида 3 декабрь санасини «Халқаро ногиронлар куни» сифатида кенг нишонлашга қарор қилинган. Шундан бери ҳар йили 3 декабрь бутун дунёда «Халқаро ногиронлар куни» сифатида кенг нишонланиб келмоқда.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси ҳам ногиронларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиш ҳамда улар ўртасида спортни тарғиб қилишга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.
Жорий йилнинг 24 август — 5 сентябрь Япония пойтахти Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар юксак матонат, жасорат ва маҳорат кўрсатиб, 19 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 160 дан зиёд давлатлар ўртасида ўн олтинчи ўринни эгаллагани халқимизга чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини бағишлади.
Дунёга келган ҳар бир инсон ўз иқтидорини рўёбга чиқаришга ҳақли. Жисмдаги кемтикни шиддати ва жасорати билан тўлдириб, қизиқишларини профессионалликка айлантираётганларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга арзийди.
Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, улар тақдир синовларига мардона бардош бериб, сабр-тоқат ва шукроналик руҳи билан, ҳаётда ўз муносиб ўрнини топиб яшаётганининг ўзи катта жасорат ва қаҳрамонлик намунасидир. Бундай инсонларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида халқимиз, айниқса, ёшларимиз қанчалик кўп хабардор бўлса, улардан ўрнак олиб яшаса, бу жамиятимиздаги маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга хизмат қилади.
Фазлиддин АБИЛОВ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг