Бир қанча университет ва институтларда ректорлар алмашди

Фото: repost
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бир қатор университет ва институтларда ректорлар алмашди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Тегишли қарори билан Виктор Вениаминович Нам Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимдан озод қилинди ва унинг ўрнига Агриппина Василевна Шин тайинланди.
Шунингдек, Қаҳрамон Танзилович Олимов Тошкент шаҳридаги «А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Виктор Вениаминович Нам тайинланди.
Қайд этилишича, Элдар Садикович Юлдашев Тошкент шаҳридаги «С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Иқбол Мамасодиқович Мелиқўзиев тайинланди.
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори Элдор Ўралович Шерманов ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланиб, 6 ой синов муддати берилди.
Аввалроқ, Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг