Бир ойда истеъмолчиларга чеклар учун 105,6 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўланди
Иллюстратив фото
2025 йилнинг апрель ойида ҳудудлар кесимида қанча фискал чек рўйхатдан ўтказилгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» Telegram канали хабар қилди.
Унга кўра, апрель ойида 29 май ҳолатига кўра истеъмолчиларга 105,6 миллиард сўмдан ортиқ кешбек тўланган. Бунда 112,2 миллион дона чек рўйхатдан ўтказилган.
Маълумотларга кўра, тўланган кешбекларнинг энг катта қисми Тошкент шаҳри (42,2 млрд сўм), Тошкент вилояти (11 млрд сўм), Самарқанд вилояти (7,9 млрд сўм), Фарғона вилояти (7,2 млрд сўм) ҳамда Андижон вилоятларига (5,1 млрд сўм) тўғри келган.
Бундан ташқари, энг кўп чеклар қаерларда рўйхатдан ўтказилгани ҳам маълум қилинди. Ўринлар кетма кетлигида «Anglesey Food» МЧЖ ХК (4,7 млнта чек, 6,8 млрд сўм кешбек), «Havas Food» МЧЖ ҚК (2,1 млнта чек, 1 млрд сўм кешбек), «Xalq Retail» МЧЖ (868,6 мингта чек, 373,3 млн сўм кешбек), «Дарвоза Савдо» МЧЖ (502,5 мингта чек, 345,8 млн сўм кешбек) ва «Мадина Қандолат» МЧЖ (461,6 мингта чек, 478,1 млн сўм кешбек) жой олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг