«Бир контур – бир маҳсулот» тамойили самараси
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда «Бир контур – бир маҳсулот» тамойилининг жорий этилиши бугунги кунга келиб ўз самарасини бера бошлади. Жумладан, Улуғнор туманидаги 43 гектар майдонда етиштирилган помидор ҳосили Россия ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда.
— Мамлакатингизда аҳолига яратилган шароитларни фақат ҳавас қилиш мумкин, — дейди тожикистонлик тадбиркор Худойқул Гадоев. — Экин майдонларининг «Бир контур – бир маҳсулот» тамойили асосида фуқароларга узоқ муддатга ижарага берилиши, оилалардаги моддий таъминотни мустаҳкамлаб қолмасдан, мамлакат иқтисодиётининг юксалишига ҳам хизмат қилади.

Бугунги мўл хирмонни кўтаришда 279 нафар деҳқонлар самарали меҳнат қилди. Натижада ҳар куни 40 тонна ҳосилни экспортга йўналтиришга эришилмоқда. Бу ҳар бир деҳқоннинг 100 миллион сўмдан зиёд даромад олиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг