Бибихонимнинг 17 кг.лик либоси тақдимоти ўтказилади — Ислом цивилизацияси маркази

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази хабарига кўра, техника фанлари доктори, халқаро мода олами вакили, профессор Холида Комилова Марказ экспозицияси учун Амир Темур ва Бибихоним либослари устида иш олиб бормоқда.
Бунда профессор миниатюра ва кейинчалик ишланган расмлардан ҳамда испаниялик сайёҳ Руи Гонзалес де Клавихо ёзиб қолдирган манбаларга таяниши ҳақида тўхталиб ўтди:
— Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун Амир Темур ва Бибихонимнинг шоҳона либосларини яратмоқчимиз. Бунда аниқ асосланган илмий манбаларга таяняпмиз. Унда Амир Темурнинг тўни, камари ва либосларидаги нақшлар, улар қандай маъно англатишини билишимиз керак. Шуларни инобатга олган ҳолда санъатшунослар ва олимлар билан либослар устида иш олиб боряпмиз. Яқинда Францияда Клавихо ёзганларига асосланган ҳолда яратилган Бибихонимнинг шоҳона кийими тақдимотини ўтказдик. Улар буни катта қизиқиш билан кутиб олди. Биз марказга ушбу кийимларни янада мукаммал ва жозибадор қилиб тайёрлаб бермоқчимиз.
Либослардаги ҳар бир ранг ва нақшларгача илмий асос билан ёндашмоқчимиз. Клавихонинг ёзишича, Бибихонимнинг бош кийимида қимматбаҳо ва рангдор тошлар бўлган, либоси оғирлигидан унинг ортидан 15 нафар қиз кўмаклашиб юрган. Биз намуна тарзда ясаган либосимиз ҳам 17 килограмм бўлди. Марказ очилгандан сўнг ҳам, экспозиция учун Темурий маликаларнинг шу каби кўплаб либосларини доимий тарзда тақдим этиб борамиз. Бизнинг цивилизациямиз юксак ва баланд. Буни кенг жамоатчиликка, дунё ҳамжамиятига кўрсатишимиз учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази минбар вазифасини ўташи бизни мамнун қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг