Бибихонимга тегишли мунчоқ намойиши

Темурийлар тарихи давлат музейида “Тасвирий санъатда темурийлар даври аёллари сиймоси” кўргазмаси очилди. Унда Амир Темур ва темурийлар даврида аёллар образи акс этган мўъжаз миниатюралар, XXI аср рассомлари томонидан яратилган асарлар, XIX — XX асрларга оид аёллар тақинчоқлари ва энг асосийси, музейнинг ноёб экспонтларидан бири ҳисобланган Бибихонимга тегишли мунчоқ ўрин олган.
Айтиш жоизки, қадимдан Шарқнинг аёллари ўзининг гўзаллиги, донолиги ва жамиятдаги ўрни билан бошқа халқлар аёлларидан тубдан фарқ қилган. Хусусан, XIV — XVI асрларда Амир Темур ва темурийлар даври маликалари жамиятда илми, ақл-заковати, донишмандлиги, маънавий-ахлоқий фазилатлари, давлат бошқаруви, дипломатия ва меъморчилик ишларида фаол иштироки, илм-фан, маданият ҳамда санъат тараққиётидаги ўрни билан алоҳида ажралиб турган.
Кўргазма ўз ишини давом эттирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг