Бешинчи қаватдан йиқилган беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Шу йилнинг 23 февраль куни 2004 йилда туғилган бемор А. оғир ҳолатда тез тиббий ёрдам машинасида РШТЁИМ қабулхонасига олиб келинган.
Бемор қурилиш объектининг 5-қаватидан йиқилиб тушгани сабабли жароҳат олгани аниқланган. У зудлик билан шок залига ётқизилиб, марказ мутахассислари томонидан бош мия, бўйин, кўкрак ва бел умуртқа поғонаси, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи аъзоларида МСКТ текшируви ҳамда қорин бўшлиғи, кўкрак қафасида ультратовуш текширувлари ўтказилиб, беморга ташхис қўйилган.
— Тегишли мутахассислар текширувидан сўнг қўйилган ташхис асосида беморда зудлик билан бир неча жарроҳлик амалиётлари ўтказилди, — дейди марказ директори Дониёр Алимов. — Декомпрессив ламинэктомия, айрим умуртқаларни реклинация ва стабилизация қилиш орқали умуртқа поғонасига транспедикуляр система ўрнатиш каби операциялар шулар жумласидан. Юқори савияда ўтган амалиётлар натижасида беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Операциядан кейин кўкрак ва бел соҳаси МСКТ қилинганда, ҳеч қандай хавф аниқланмаган. Ўтказилган жарроҳлик амалиётлари ва даво чоралари натижасида ўсмир йигитчанинг умумий аҳволи яхшиланди. Ҳозирда унинг гемодинамик кўрсаткичлари барқарорлашиб, кундан кунга ижобий ўзгаришлар қайд этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг