Берлинда Халқаро нотариуслар Конгресси: янги аъзолар ва Ўзбекистоннинг нуфузи

Бугун, 2 октябрь куни Германия пойтахти Берлин шаҳрида Халқаро нотариуслар иттифоқининг (ХНИ) 31-Конгресси иш бошлади.
Конгресснинг 2 октябрь кунги қарорига мувофиқ, Бурунди Нотариал палатаси Иттифоқнинг 92-аъзоси, Қирғизистон Республикаси Нотариал палатаси эса 93-аъзо сифатида қабул қилиниб, бу икки давлат нотариал ҳамжамиятнинг тўлақонли иштирокчисига айланган.
Конгрессда Германия Конституцион суди раиси д-р Штефан Харбарте, Германия Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва адлия федерал вазири, д-р Стефани Хубит, Берлин штатининг истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва адлия бўйича сенатори, д-р Фолер Баленберг иштирок этди ва иштирокчиларни қутлади.
Конгрессда ҳар иккала давлат нотариат тизимларининг ХНИга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистон Нотариал палатасининг фаол ва ташаббускорлик билан кўмаклашгани алоҳида қайд этилди. Айтиш жоизки, айни пайтда Ўзбекистоннинг нотариал тизими нафақат миллий, балки халқаро майдонда ҳам юксак нуфузга эга бўлиб бормоқда.
Маълумот учун, Халқаро нотариуслар иттифоқи — дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидаги нотариусларни бирлаштирган йирик тузилма бўлиб, у ҳуқуқий хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасида ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва жаҳон миқёсида нотариал амалиётни уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Иттифоқ аъзолиги эса давлатлар учун халқаро ҳуқуқий майдонда нуфуз ва ишонч тимсоли ҳисобланади.
Берлиндаги Конгрессда қабул қилинган қарорлар, шубҳасиз, нотариат соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кучайтиради ва янги ташаббусларга йўл очади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг