Бемор болаларнинг хайрия пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Тошкент вилоят ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан мониторинг ҳамда фуқаролар мурожаатлари асосида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида навбатдаги киберфирибгарлик фош этилди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида яшовчи 22 ёшли М.Д. Instagram ижтимоий тармоғида бемор болалар номидан жойлаштирилган эҳсон видеоларини юклаб, уларни қайта ишлаб, монтаж қилган. У асл видеодаги банк карта рақамларини ўзгартириб, бошқа карта маълумотларини жойлаштирган ҳамда фуқаролар юборган пулларни ўзлаштириб келган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, ушбу шахс 2025 йил октябрь ойидан фош этилгунга қадар онасига тегишли банк картасига 2 мингга яқин транзакция орқали жами 161 миллион сўм маблағ туширган ва уни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг