Бекобод туманига ҳоким тайинланди

17:25 07 Август 2023 Жамият
300 0

Мирзаев Шуҳрат Шаҳобутдинович —  Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 

Ш. Мирзаев  1982-йилда  Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2004-йил Тошкент молия институти ҳамда 2007-йил Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясининг Тошкент шаҳридаги филиали, 2009-йил  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияларини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғининг ўринбосари  вазифасида ишлаб келаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер