BBC: Толибон Афғонистондаги университетларда аёллар ёзган китобларни тақиқлади
BBC хабарига кўра, Афғонистон олий таълим муассасаларида аёллар томонидан ёзилган китоблар таълим дастуридан чиқариб ташланди. Шунингдек, Толибон шариатга зид деб ҳисобланган 18 та фан бўйича дарс ўтишни тақиқлади. Уларга жинсий зўравонлик мавзулари ҳам киритилган.
Маълум қилинишича, янги кўрсатмалар август охирида эълон қилинган.
679 та «антишариат мазмунли» китоблар рўйхатидан қарийб 140 таси аёллар қаламига мансуб. Улардан бири «Кимё лабораториясида хавфсизлик» номли дарсликдир. Шунингдек, тақиқланган 18 фан орасидан олтитаси бевосита аёллар мавзусига бағишланган: «Гендер ва тараққиёт», «Аёлларнинг коммуникациядаги ўрни», «Аёллар социологияси» каби йўналишлар эндиликда университетларда ўқитилмайди.
Ўқув адабиётларини қайта кўриб чиқиш қўмитаси аъзоси бу қарорни тасдиқлаб, шундай деган:
— Аёллар томонидан ёзилган барча китобларни ўқиш тақиқланади.
Шунингдек, тақиқлар фақат аёл муаллифларга эмас, балки эронлик ёзувчиларнинг асарлари ёки Эрон нашрларида чоп этилган китобларга ҳам татбиқ этилди.
Комиссия аъзоларидан бирининг айтишича, бу қарор «Эрон контенти Афғонистон таълим тизимига кириб келишининг олдини олиш» учун қабул қилинган. 50 бетлик рўйхатда жами 679 та китоб номи қайд этилган бўлиб, улардан 310 таси эронлик муаллифлар ёки Эрон нашрларига тегишли.
Толибон ҳукуматининг Олий таълим вазирлиги академик директор ўринбосари Зиёрур Раҳмон Арюби университетларга юборган мактубида бу қарор диний олимлар ва мутахассислар гуруҳи томонидан қабул қилинганини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг