«Бавария» ўз рекордини янгилади
Кеча, 1 ноябрь куни «Бавария» клуби Германия Бундеслигасининг 9-тури доирасида «Байер Леверкузен» клуби билан куч синашди. Учрашув Компанининг шогирдларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Голларга Серж Гнабри ва Николас Жексон муаллифлик қилди. Яна бир гол автогол сифатида Лоик Баде ҳисобига ёзилди.
Бу «Бавария»нинг 2025/2026 йилги мавсум бошида барча мусобақаларда қўлга киритилган 15-ғалабаси бўлди. «Мюнхенликлар» ўтган баҳсда «Кёльн»ни мағлуб этиб, бу борада рекорд ўрнатгандилар. Бу гал эса «қизил армия» ўз рекордини 1 та ўйинга янгилаб қўйишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, «Бавария» кейинги ўйинини 5 ноябрь куни ўтказади. Ўша куни жамоа Францияда мусобақанинг амалдаги чемпиони — ПСЖ билан куч синашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг