«Барселона» ўз майдонида «Валенсия»ни аяб ўтирмади

Кеча, 14 сентябрь куни Испания Ла лигаси мусобақасининг 4-тури доирасида «Барселона» клуби ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда киритилган голларга Роберт Левандовский (2 та), Фермин Лопес (2 та) ва Рафинья (2 та) муаллифлик қилди. Ламин Ямал жароҳати туфайли майдонга тушмади.
Учрашувдан сўнг, «Sofascore» портали Фермин Лопеснинг ҳаракатларини 9,5 баллга баҳолади. Бу жорий мавсум «Барселона» футболчиларига қўйилган энг юқори баҳo бўлди.
Шунингдек, захирадан ўйинга қўшилиб, 2 тадан гол киритган футболчилар Роберт Левандовский ва Рафиньянинг ҳаракатлари 8,8 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, «Барселона» кейинги ўйинини 19 сентябрь куни ўтказади. Ўша куни Ханс Флик бошчилигидаги жамоа УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида «Ньюкасл» меҳмони бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг