«Барселона» Маркус Рэшфордни тўлиқ сотиб олмоқчи

«Барселона» клуби Маркус Рэшфордни «Манчестер Юнайтед» жамоасидан тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда «The Sun» нашри хабар берди.
Манбага кўра, Каталония клуби 2025 йил июн ойида жамоага ижара асосида қўшилган футболчини энди тўлиқ сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Жамоалар ўртасидаги келишувга кўра, футболчининг тўлиқ трансфери 25 миллион фунт (тахминан 29 миллион евро) миқдоридаги кафолатланган тўлов эвазига амалга ошади. Шунингдек, келишувда қўшимча 5 миллион фунтгача (7 миллион евро) миқдорида бонуслар ҳам назарда тутилган. Улар футболчининг муайян кўрсаткичларга эришишига боғлиқ бўлади.
Маълумот учун, Маркус Рэшфорд жорий мавсумда «Барселона» сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 5 та голли узатма амалга оширишни уддалаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг