«Барселона» Мадридда очко йўқотди

Кеча, 31 август куни Испания Ла Лигасида турнирнинг 3-тур баҳслари якунланди. Сўнгги баҳсда амалдагича чемпион «Барселона» жамоаси Мадридда «Райо Валекано» клуби меҳмони бўлди. «Эстадио де Вальекас» аренасида кечган баҳс дуранг натижа билан якунланди.
Учрашувнинг 40-дақиқасида «Барселона» етакчиси Ламин Ямал пенальтидан ҳисобни очди. 67-дақиқада «Райо Валекано» ярим ҳимоячиси Фран Перес ҳисобни тенглаштирди. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб оладиган бўлди.
Қизиғи, «Sofascore» портали томонидан ўйиннинг энг яхши футболчиси деб «Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия топилди. Бутун ўйин мобайнида 5 та сейв кўрсатган посбоннинг ўйини 8,3 баллга баҳоланган.
Энди «Барселона» Ла Лигадаги кейинги ўйинини ўз майдонида «Валенсия»га қарши ўтказади. Ушбу баҳс 15 сентябрь санасида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг