“Барселона” йирик ғалабага эришди

12:05 16 Март 2026 Спорт
157 0

Кеча, 15 март куни Испания Ла Лигасининг 28-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Каталониянинг “Барселона” жамоаси ўз майдонида “Севилья” клубини қабул қилди.

Учрашув 5:2 ҳисобида Ханс Флик жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 9-дақиқада пенальтидан очилди. Голга Рафинья муаллифлик қилди. 22-дақиқада “Барселона” яна пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Ушбу имкониятдан Рафинья яна унумли фойдаланди. 38-дақиқада Дани Ольмо мезбонларнинг учинчи голини киритди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Осо ҳисобни қисқартирди. Биринчи бўлим 3:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Рафинья ўйиндаги учинчи голини урди. 60-дақиқада Жоау Канселу ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлим сўнггида Жибрил Сов ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа ўйин 5:2 ҳисоби билан якунланди.

Ушбу ғалаба эвазига “Барселона” жамоаси Ла Лигада яққол карвонбошилик унвонини мустаҳкамлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?