«Барселона» ҳужумчиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

10:14 16 Октябр 2025 Спорт
226 0

«Барселона» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Туркиянинг «Фенербахче» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Fanatik» нашри хабар берди.

Унга кўра, турк клуби Роберт билан 2026-йилнинг ёзида шартнома имзоламоқчи. Роберт Левандовскининг «Барселона» билан шартномаси ҳам айнан 2026-йилнинг ёзида якунланади. Шу боисдан футболчи янги клубига эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин.

Ўз навбатида, «Барселона» клуби ҳам Роберт билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Ушбу воқеалар фонида Польша терма жамоаси сардори Туркияга кўчиб ўтиши мумкин.

Маълумот учун, Левандовски 2022-йилнинг ёзида «Барселона» клубига кўчиб ўтганди. Ортда қолган 3 мавсумда польшалик футболчи «Барселона» сафида 156 та ўйинда майдонга тушиб, 105 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?