Барча мактабларда Президент мактабларининг баҳолаш тизими жорий этилади

13:12 01 Январь 2026 Жамият
584 0

Барча мактабларда Президент мактабларининг баҳолаш тизими жорий этилади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Мамлакатнинг 2030 йилгача мўлжалланган тараққиётининг устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси «regulation.adliya.uz» порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Унга кўра мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш мақсадида 2030 йилгача:

  • болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 80 фоизга етказиш;
  • мактабгача таълим ташкилотларини 100 фоиз тоза ичимлик суви ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминлаш;
  • болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан 100 фоиз қамраб олиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, муҳокама учун эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида 2030 йилгача:

  • 1 000 та номдаги янги авлод дарслик мажмуаларини (дарслик, машқ дафтарлари, педагоглар учун методик қўлланмалар) чоп этиш;
  • Янги авлод дарсликлари асосида планшетлар учун 1 000 та мультимедиа дастурларини яратиш;
  • Таълим ташкилотларига ҳар йили 600 нафар «тил эгалари» бўлган хорижий мутахассисларни жалб этиш;
  • Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг баҳолаш тизими жорий этилган умумий ўрта таълим муассасалари улушини 100 фоизга етказиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер