Барча ҳудудлардаги метан «заправка»ларда чекланган иш вақтлари белгиланди
Иллюстратив фото
Кеча, 11 декабрь куни қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқаргани, шу боис АГТКШ фаолиятига чеклов киритилиши ҳақида хабар берилган эди. «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий филиаллари ҳудудлардаги метан «заправка»лардаги чекланган иш вақтларини эълон қилди.
Қайд этилишича, чекловлар ҳокимликлар билан келишилган қарор асосида киритилган.
• Тошкент шаҳридаги 78 та метан «заправка» иши соат 6:00 дан 23:00 гача;
• Қорақалпоғистондаги 124 та метан «заправка» иши соат 6:00 дан 18:00 гача;
• Андижон вилоятидаги 143 та метан «заправка» иши соат 5:00 дан 17:00 гача;
• Бухоро вилоятидаги 95 та метан «заправка» иши соат 6:00 дан 19:00 гача;
• Жиззах вилоятидаги 50 та метан «заправка» иши соат 5:00 дан 17:00 гача;
• Навоий вилоятидаги 51 та метан «заправка» иши соат 6:00 дан 19:00 гача;
• Наманган вилоятидаги 134 та метан «заправка» иши соат 5:00 дан 17:00 гача;
• Сирдарё вилоятидаги 53 та метан «заправка» иши соат 6:00 дан 18:00 гача;
• Сурхондарё вилоятидаги 106 та метан «заправка» иши соат 6:00 дан 17:00 гача;
• Самарқанд вилоятидаги 135 та метан «заправка» иши соат 5:00 дан 17:00 гача;
• Тошкент шаҳридаги 78 та метан «заправка» иши соат 6:00 дан 23:00 гача;
• Тошкент вилоятидаги 117 та метан «заправка» иши соат 5:00 дан 17:00 гача;
• Фарғона вилоятидаги 173 та метан «заправка» иши соат 6:00 дан 18:00 гача;
• Хоразм вилоятидаги 94 та метан «заправка» иши соат 5:00 дан 17:00 гача;
• Қашқадарё вилоятидаги 116 та метан «заправка» иши соат 5:00 дан 17:00 гачa.
«Ҳудудгазтаъминот» бу чоралар вақтинча эканини, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қилди. Чекловлар қачон олиб ташланиши ҳақида хабар берилмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг