Бангладеш Таълим вазири СамДУга ташриф буюрди
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Бангладеш Халқ Республикасининг Таълим вазири доктор Човдҳурий Рафиқ ул Абрар бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Ушбу делегацияни қабул қилиш маросими ноанъанавий тарзда, яъни “Таълим — барқарор ривожланиш учун” мавзусидаги анжуман шаклида бўлиб ўтди. Тадбирни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов очиб берди ва меҳмонларни самимий қутлади.

Делегация аъзоларидан бири, Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Монирул Ислом икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини қайд этди. Бундан ташқари, у Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ва буюк мутафаккир олимлари қолдирган илмий мерослари ҳақида гапириб, уларининг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, Таълим вазири доктор Човдҳурий Рафиқ ул Абрар “Таълим — барқарор ривожланиш учун” мавзусида маъруза қилиб, унда таълим тизимида барқарор ривожланиш тамойилларини жорий этиш, инновацион ўқитиш усуллари ҳамда илмий алмашинув имкониятлари, Бангладеш таълим тизими, халқаро лойиҳалар ҳамда талабалар алмашинуви, икки мамлакат олимларининг тадқиқотлари хусусида фикр юритди.
Учрашув якунида СамДУ ректори Бангладеш делегациясига ташриф учун миннатдорлик билдириб, келгусида ўзаро илмий ва таълимий ҳамкорликни янада кенгайтириш, узоқ муддатли ўзаро манфаатли шерикчиликни мустаҳкамлаш, лаборатория ресурсларидан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Рустам Холмуродов, шунингдек, Самарқанд давлат университети ва Бангладеш университетлари ўртасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу орқали илмий тадқиқотлар, талабалар алмашинуви ва ўқитувчилар учун семинарлар ташкил этиш, шу билан бирга, ЮНЕСКО ва Осиё банки грантлари билан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг