Бандбошиликлар орзусининг ушалишига ким сабабчи бўлди?
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Яқин-яқингача Бандбоши қишлоғи дейилса одамлар кўз ўнгида ёзда чанг-тўзон остида қоладиган, ёғин-сочинли кунларда юргани юрак бетламайдиган таъмирталаб йўл гавдаланарди. Айниқса, узоқ-яқиндан меҳмон келгудек бўлса, йўлнинг абгорлиги сабаб бандбошиликлар хижолатда қолишарди.
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоракўл туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилганимиздан сўнг аҳвол тубдан ўзгарди, — дейди бандбошилик меҳнат фахрийси Адиз Жумаев. — Халқ қабулхонаси масъуллари тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда аҳволни жойида ўрганишди. Тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Пировардида 500 киши томонидан қилинган мурожаат ижобий ечим топди. Маҳалладошларимиз бундан бениҳоя хурсанд. 73 ёшли отахоннинг айтганича бор. Бугун кенг ва равон йўлни кўриб, Бандбошига борган кишининг кўнгли очилади. Қишлоқ аҳолисининг кўп йиллик орзуси ушалганидан суюнади.

Халқ қабулхонаси, туман ҳокимлиги ва «Туман йўллардан фойдаланиш» унитар корхонаси ҳамкорлиги натижаси бўлган бу лойиҳа учун давлатимиз томонидан 4,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоракўл туманидаги Халқ қабулхонаси томонида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлашда, маҳаллий ҳокимлик ва давлат органлари билан биргаликда бир қатор ижобий ишлар амалга ошириляпти. Чунончи, туман аҳолисидан жорий йил бошидан Виртуал ва Халқ қабулхонасига 2038 та масалага оид мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатлардан кўтарилган масалаларнинг 1190 таси ижроси учун бевосита туман ташкилотлари масъул. Ҳозиргача уларнинг 42 фоизи ижобий ҳал этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг