Бахтиёр кичкинтойлар маскани

11:29 17 Ноябрь 2021 Жамият
680 0

Фото: "Халқ сўзи"

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижросини таъминлаш доирасидаги саъй-ҳаракатлар самарасида ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмаси замон талаблари асосида ривожланиб, аҳоли турмуш даражаси ўсиб бормоқда.

Жумладан, Андижон туманидаги “Мустақиллик” МФЙда узоқ йиллардан буён одамларни қийнаб келаётган йўл-транспорт, ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси билан боғлиқ муаммолар бугунга келиб тўла барҳам топди. Шунингдек, ҳудуддаги тиббий ва таълим муассасаларида ҳам замонавий шароитлар яратилди. Айниқса, янгидан қурилган 3-давлат мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилиши бу ерлик аҳолини янада руҳлантириб юборди.

-Шу кунларда Андижон туманида мактабгача ёшдаги болаларни таълимга қамраб олиш борасидаги ишлар кўлами ҳар доимгидан ортган,-дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси Матлубахон Ғаниева. – Қувонарлиси, сонга эмас, сифатга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир боғча ўзининг таълим-тарбиядаги ўзига хос услуб ва ёндашуви билан бир-биридан фарқ қилади. Бу эса ота-оналарда танлаш имкониятини оширади. Қолаверса, соҳада эркин рақобат юзага келмоқда.. Буларнинг барчаси мактабгача ёшдаги болаларни баркамол тарбиялашга хизмат қилади.

"Мустақиллик" маҳалласида 2863,9 млн. сўм маблағ эвазига барпо этилган боғчада ҳозирда 120 нафар болажон тарбияланмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?