Байрам муносабати билан талабаларга поезд чипталари учун 50 фоизлик чегирма эълон қилинди
Янги йил байрами муносабати билан республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун поезд чипталарига чегирма эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, чегирма 23 декабрдан 10 январгача маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун амал қилади. Бунда йўловчи поездларининг темирйўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (SV/VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларидан ташқари) тақдим этилади.
Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темирйўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланиши мумкин.
Маълумот учун, ОТМ талабалари ва техникум, касб-ҳунар мактаби, академик лицейлар ўқувчилари учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади. Дарслар 8 январдан бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг