Байден 2025 йил учун мудофаа бюджетини тасдиқлади
Президент Жо Байден АҚШнинг 2025 йилги мудофаа бюджетини тасдиқлади. Бу ҳақида Оқ уй хабар берган.
«Президент 2025 йил учун, биринчи навбатда, Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий қурилиш дастурлари, Энергетика вазирлигининг миллий хавфсизлик дастурлари ва разведка дастурлари учун ажратмалар тўғрисида»ги қонунни имзолади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ 895 миллиард долларлик мудофаа бюджети АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатаси томонидан тасдиқлаган эди.
18 декабрда берилган хабарда бюджет лойиҳаси АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани ҳудудидаги иштирокини кучайтириш, ҳарбий хизматчиларнинг иш ҳақларини ошириш, еттита янги кема қуриш ва мамлакат мудофаа саноати базасини мустаҳкамлаш каби чораларни қамраб олиши айтилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг