Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов жорий йилнинг 6 октябрь куни, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган «IBA.PRO» бокс оқшомида ринга кўтарилади. Бу ҳақида спортчининг ўзи «Instagram» тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Жалоловга шу куни россиялик 36 ёшли чарм қўлқоп устаси Виталий Кудуков рақиблик қилади. Кудуков айни вақтда профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг 7 тасида ғалаба қозонган. Қолган 3 та жангда имкониятни бой берган.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов ўзининг сўнгги жангини жорий йилнинг апрель ойида, украиналик Игор Шевазускийга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалабага эришганди.
Жалолов шу йилнинг 27 июль куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган профессионал бокс кечасида ҳам ринга кўтарилиши кутилган эди. Бироқ унинг рақиби, италиялик Жанмарко Кардилёнинг соғлиғидаги муаммолар сабаб ушбу жанг бекор қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг