БАА Давлат вазири билан телефон мулоқоти тўғрисида
Фото: ТИВ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бирлашган Араб Амирликлари Давлат вазири Аҳмад Али ал-Сайег билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон — Бирлашган Араб Амирликлари муносабатларининг долзарб масалалари, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Икки томонлама ва кўп томонлама шаклдаги ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг