Автотранспортларга ўрнатилган газ баллонлари хавфсизлиги қай даражада кафолатланган?
Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи иштирокида Фарғона вилоятида газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ижроси муҳокама қилинди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси – ишчи гуруҳ раҳбари Қутбиддин Бурҳонов ҳамда қўмита раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров, вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари раислари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларииштирок этди.
Таъкидлаб ўтилганидек, ишчи гуруҳи томонидан айни масалада Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида ўрганишлар олиб борилди. Маълум бўлишича, бугунги кунда вилоятда жисмоний шахсларга тегишли автотранспортларнинг 73, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларининг 91,7 фоизи газ баллонлари билан жиҳозланган. Вилоятда жорий йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, 22 та тадбиркорлик субъекти автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғуланиб келмоқда ва уларга “Техник кўрик” автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имконияти яратилган. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан 16 та тадбиркорлик субъектига автотранспорт воситаларида ўрнатилган газ баллони ускуналарини синовдан ўтказиш учун рухсатнома берилган.
Таҳлил ва танқид руҳида ўтган йиғилишда олиб борилган ишлар билан бир қаторда камчиликлар борлиги ҳам айтиб ўтилди. Хусусан, транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларнинг ўз вақтида техник кўрикдан ўтказилмаслиги ҳамда газ қуйиш шоҳобчалари томонидан транспорт воситаларига белгиланган меъёрдан ортиқ газ қуйилиши туфайли 2021 йилнинг ўн ойи давомида вилоятда қатор кўнгилсиз ҳолатлар рўй берди.
Йиғилишда Фарғона вилоятида йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар, жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда барҳам бериш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан тегишли мутасадди идоралар раҳбарларининг ахбороти эшитилди.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг