Атмосферага зарар етказаётган 100 дан ортиқ хўжалик фаолияти тўхтатилди
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган 106 хўжалик фаолияти вақтинча тўхтатилди, 58 иссиқхона хўжалигига нисбатан эса маъмурий жарима қўлланилди. Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 февралдаги 59-Ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидаги иссиқхона хўжаликлари, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг фаолиятида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган тутун, чанг ва заҳарли газлар миқдорини камайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.
Хусусан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан 300 дан ортиқ мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Улар томонидан пойтахт ҳудудидаги иссиқхона хўжаликлари, саноат корхоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводлари ва бошқа йирик ишлаб чиқарувчи ҳамда ижтимоий соҳа объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилган.
Назорат тадбирлари натижасида 4 минг 869 объект ўрганилиб, улардан 595 таси иссиқхона хўжаликлари (Тошкент вилоятида — 381 та, Тошкент шаҳрида — 214 та), 2 минг 265 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 1 минг 998 саноат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида профилактика ва тушунтириш ишлари амалга оширилган.
Ўрганишлар давомида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилмаган ҳолатлар аниқланиб, айрим хўжаликларда зарарли кимёвий, физик ва биологик таъсир кўрсатувчи моддалар ҳавога чиқарилган. Аниқланган ҳар бир қонунбузилиш ҳолати бўйича кескин чоралар кўрилган ва уларнинг олдини олиш ҳамда камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.
Жумладан, дудбурондан фойдаланиш қоидаларини бузган 58 иссиқхона хўжалигига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган, 106 хўжалик фаолияти вақтинча тўхтатилган. Шунингдек, 387 ҳолат бўйича экологик талабларига мувофиқлаштириш ҳамда плёнка, автошина ва ўсимлик қолдиқларини ёқилғи сифатида фойдаланмаслик юзасидан расмий огоҳлантириш хатлари юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг