Асрлар ошаётган миллийлигимиз ифодаси
Раҳматжон БОБОЖОНОВ/«Халқ сўзи». Наврўз — авлодлардан авлодларга ўтиб келаётган миллий қадриятлар, урф-одатлар, эзгу анъаналарни бағрида жам қилган умумхалқ байрами. Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб ушбу шодиёнанинг шукуҳи кезмоқда.
Пойтахтимиздаги Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида ташкил этилган «Фарғона арабескалари» анъанавий бадиий ҳунармандчилик кўргазмаси миллийлигимиз жозибадорлигини ўзида ифода этгани ҳамда айёмга муносиб туҳфа бўлгани билан аҳамиятлидир.

Маълумки, кўп йиллардан буён Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси ва Республика «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамкорликда юртимизнинг турли ҳудудларидаги ноёб ҳунармандчиликка оид кўргазмалар туркумини ташкил этиб келади. Қайд этиш жоиз, мамлакатимиздаги ҳар бир ҳудуд ўзига хос миллий урф-одатлар асосида шаклланган, асрлар ошаётган ва миллийлигимиз ифодаси саналган ҳунармандчилик мактабига эга.
Бу йил галереяни безаган ушбу кўргазма Фарғонага бағишланди. Унда кулолчилик, тўқувчилик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, бадиий кандакорлик, каштачилик, гиламдўзлик каби соҳаларга оид асарлар санъатсеварлар эътиборига ҳавола қилиниб, ташриф буюрган меҳмонлар кўргазмадан улкан завқу шавқ олишди.

Кўргазмада кулоллар — Алишер Назиров, Бахтиёр Назиров, Исмоилжон Комилов, Мавсум Мамажонов, Муҳаммадали Тожалиев, кандакор ва металлга бадиий ишлов берувчи усталар — Ҳасан Умаров, Зокир Ғафуров, ёғоч ўймакорлари — Мирзаюнус Умаров, Маҳаматали Юнусов, Жамшид Мадғоипов, бадиий тўқувчи усталар — Расулжон Мирзааҳмедов, Иброҳим Султонов, каштачи Наргиза Шерхўжаева ва гиламдўз уста Илҳом Давлетовларнинг ноёб асарлари намойиш этилди.
Кўргазма том маънода байрамона руҳда ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг