Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган ХVII Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимиз ўз юришларини давом эттирмоқда.
Паралимпия ўйинларининг енгил атлетика бўйича аёллар мусобақаси давом этмоқда. Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этаётган ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова дастлабки уринишидаёқ 5,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди.
Асила 2023 йилда Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди. Шунингдек, Мирзаёрова «Токио-2020» ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медал соҳиби ҳисобланади.
Маълумот учун айтиш керакки, Асила Убайдулла қизи Мирзаёрова 1999 йил 3 июлда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида таваллуд топган. Асила узунликка сакраш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Аввалроқ, ўзбекистонлик паралимпиадачилар мусобақанининг биринчи кунини 2 та медаль билан бошлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг