Асакадаги боғчалардан бири ярим миллиард сўмлик электр энергиясини ноқонуний ишлатгани аниқланди
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан ўтказилган текширувлар натижасида Андижон вилоятида 3 та истеъмолчининг 1 миллиард 710 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Асака туманида жойлашган «З.П.» МЧЖга тегишли болалар боғчасининг электр қурилмалари ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, жами 502,5 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари фош этилди. Шунингдек, Андижон шаҳрида фаолият юритиб келаётган «З.Б.Х.» МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехида ҳам электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, жами 745,3 миллион сўмлик зарар келтирган.
Яна бир ҳолат Андижон шаҳрида жойлашган «Болалар боғи»нинг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, жами 462,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди», дейилади хабарда.
Аввалроқ, битта МЧЖ давлатга қарийб 1,5 миллиард сўмлик зарар етказгани ҳақида хабар бергандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг