Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Георги Кочарян Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Вазирнинг ёзишича, учрашувда икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилинган. Бунда катта салоҳиятга эга кўплаб йўналишлар мавжудлигига ишонч билдирилган.

«Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзади БАхтиёр Саидов.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида дипломатик алоқалар 1995 йил 27 октябрь куни ўрнатилган. Шундан буён икки давлат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик босқичма-босқич ривожланиб келмоқда.
Арманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2020 йил сентябрь ойидан фаолият бошлаган. Унгача дипломатик ваколатлар бошқа давлат орқали амалга ошириб келинган. Элчихона Тошкент шаҳрида жойлашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг