Арам Варданян Япония вакилига имкониятни бой бериб, ярим финалга чиқа олмай қолди

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
Арам Варданян биринчи чиқишида мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмонни мағлуб этган эди, аммо «кунчиқар юрт» вакили Нао Кусакага имкониятни бой бериб қўйди. Энди япониялик курашчи финалга чиқсагина, Арамда бронза учун курашда қолади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Арам Симонович Варданян 1995 йилда Тошкент шаҳри Учтепа туманида туғилган. Арам Жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатлари совриндори ҳисобланади.
Аввалроқ, биринчи спорт курашчимиз Исломжон Баҳромов турнирни тарк этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг