АҚШдаги вазият туфайли олтин нархи бирдан кўтарилди
Иллюстратив фото
АҚШдаги вазият ва АҚШ — Хитой савдо қарама-қаршилигининг барқарорлашиши фонида пасайиб бораётган олтин нархи кўтарила бошлади. Кузатишларга қараганда душанба кунидан бери ушбу қимматбаҳо металнинг қиймати 3,5 фоиздан кўпроққа ошган.
«Investing» маълумотларига кўра, унинг нархи бир троя унцияси учун 4150 доллардан ошди ва энг юқори кўрсаткич 4154,82 долларга етди.
«АҚШ президенти Дональд Трамп ва Конгрессдаги мухолифат ёпилиш жараёнини тўхтатиш ва ҳукуматнинг нормал фаолиятини қайта тиклашга келишиб олгани ҳақидаги хабар барча товар бозорлари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди», — дейди «Freedom Finance Global» компаниясининг етакчи таҳлилчиси Наталья Милчакова. Эксперт, шунингдек, кумуш нархининг ҳам сезиларли даражада ўсишини таъкидлади. Изоҳланишича, олтиннинг юқори нархи туфайли хитойлик заргарлар кумушга ўтишмоқда.
10 ноябрь куни АҚШ Сенати 60-40 овоз билан федерал ҳукуматни қайта молиялаштириш йўлидаги қадамни белгиловчи резолюцияни қабул қилди. Бу эса дарҳол нефть нархининг ҳам кескин кўтарилишига олиб келди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг