АҚШда Трампнинг Исроил — Эрон можаросига аралашишини тақиқловчи резолюция тайёрланди

Фото: Reuters
АҚШ Конгрессига Дональд Трампни Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога аралашишдан огоҳлантирувчи икки партиявий резолюция тақдим этилган. Бу ҳақда «Sky News» телеканали хабар берди.
Ҳужжат республикачи Томас Масси ва демократ Александрия Окасио-Кортез томонидан ишлаб чиқилган. Иккинчисига кўра, Конституция Америка Қўшма Штатлари ижроия ҳокимиятига бир томонлама «уруш ҳаракатлари»ни амалга оширишга рухсат бермайди.
«Конгресс Эронга уруш эълон қилишнинг эксклюзив ҳуқуқига эга. Исроил ва Эрон ўртасида давом этаётган уруш бизнинг урушимиз эмас. У бўлган тақдирда ҳам Конгресс бундай масалаларни Конституциямизга мувофиқ ҳал қилиши керак», — дейди Масси.
Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан Яқин Шарқ бўйича музокаралар олиб бориш учун юқори мартабали амалдорларни юбориш режаларидан воз кечгани маълум бўлганди. Таъкидланишича, АҚШ ҳозирда Эрон — Исроил можаросига қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда.
«Fox News» хабарига кўра, АҚШ Яқин Шарққа қўшимча қирувчи самолётларни жўнатмоқда. Шунингдек, минтақада жойлашган авиация кучларини жойлаштириш муддатини узайтирмоқда.
CNN маълумотларига кўра, Дональд Трамп АҚШ ҳарбийларига Эронга қарши ҳаво ҳужуми пайтида Исроил томонига ёнилғи қуйиш тўғрисида буйруқ бериши мумкин ва ҳарбийлар бунга тайёрланмоқда.
«Трамп Эроннинг ядровий объектларига, шу жумладан, Фордодаги уранни бойитиш марказига зарба беришни кўриб чиқмоқда», — деб ёзади «Axios» нашри.
Ўз навбатида, Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили Лондон Яқин Шарқдаги базаларига қўшимча қирувчи самолётларни юборишни бошлаганини айтди.
«Independent» маълумотларига кўра, самолётларнинг биринчи гуруҳи аллақачон манзилга етиб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг