АҚШда самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Архив фото
АҚШнинг Техас штатида енгил моторли самолётнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBS телеканали ўт ўчириш хизматига таяниб хабар тарқатди.
Олдинроқ, FOX 4 News Форт-Уорт шаҳри ўт ўчириш бошқармасига таяниб, самолёт ҳудуддаги аэропорт яқинида қулагани ҳақида хабар берган эди. “The New York Times” газетасининг ёзишича, бу ерда “Beech King Air C90” русумли самолёт ҳалокатга учраган.
“Самолёт ҳалокатида икки киши ҳалок бўлди”, — деб хабар берди телеканал сайти Форт-Уорт ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таяниб.
Ҳалокатдан кейин самолёт ёниб кетган, бироқ кейинроқ ёнғин назоратга олинган. Федерал авиация бошқармаси ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг