АҚШда Иммиграция хизмати офисига милтиқдан ўт очилди — қурбонлар бор

АҚШнинг Даллас шаҳрида номаълум шахс Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) офисига милтиқдан ўт очди. Ҳужум натижасида икки нафар қўлга олинган мигрант ҳалок бўлди, яна бир киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Ҳужумчи ўзини ўзи отиб ҳалок қилган. ICE ходимлари орасида жабрланувчилар йўқ, деб хабар бермоқда Reuters.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 24 сентябрь куни содир бўлган. Ҳужумга учраган офисда янги қўлга олинган мигрантларнинг дастлабки рўйхатдан ўтказилиши ва маъмурий жараёнлари амалга ошириларди. Хабарларга кўра, ҳужумчи яқиндаги бино томидан тартибсиз ўт очган. Қуролли зарбалар остида қолган мигрантлар офис ёнида тўхтаб турган фургонда бўлишган.
ФҚБ директори Кэш Патель ижтимоий тармоқда ҳужумчига тегишли деб тахмин қилинаётган ўқ-дори гилзаларини акс эттирган суратни эълон қилди. Улардан бирида “ANTI-ICE” ёзуви борлиги маълум қилинди.
“Дастлабки далиллар таҳлилига кўра, ҳужум идеологик мотивга эга бўлган”, — деди Патель.
Февралда Дональд Трампнинг яна Оқ уйга қайтиши ортидан АҚШда миграция сиёсати кескин кучайтирилди. Июнь ойида Сан-Францискода ICE рейдлари оммавий норозилик чиқишларига, баъзи жойларда тартибсизликларга сабаб бўлди. Жавобан Трамп Калифорнияга миллий гвардия ва денгиз пиёдаси бўлинмаларини юборган, бу эса штат ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлган эди.
ICE ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари Нью-Йорк, Остин ва Далласда ҳам ўтказилган. Нью-Йоркда июнь ойида “Уларни қайтаринг” шиори остидаги митинг Трампга тегишли Trump Tower биносида бўлиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг