АҚШ Тинч океанидаги учта кемага зарба берди. Қурбонлар бор
АҚШ ҳарбийлари Тинч океанининг шарқий қисмида ҳаракатланаётган учта гиёҳванд моддалар савдоси кемасига зарба берди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, кемаларга қилинган мазкур ҳужум оқибатида саккиз нафар шахс ҳалок бўлган. АҚШ разведка маълумотларига кўра, нишонга олинган кемалар денгиздаги тақиқланган моддалар савдоси йўналишида ҳаракатланган ва унда гиёҳвандлик воситалари ташилган.
Маълумот учун, шу йилнинг сентябрь ойидан бери АҚШ ҳарбийларининг Кариб денгизи ва Тинч океанида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган кемаларга ҳужум қилиши оқибатида 94 киши ҳалок бўлган. Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп контрабандачиларга қарши ҳаракатларни «америкаликларни ҳимоя қилиш» дея атаган ва мамлакатга кириб келаётган гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатишга ваъда берганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, охирги ўн йилликда 450 мингдан ортиқ америкаликлар гиёҳванд моддалар дозасини ошириб юбориш оқибатида вафот этган. Уларнинг аксарияти героиндан 50 бараваргача ва морфиндан 100 баравар кучлироқ бўлган фентанилдан фойдаланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг