АҚШ таҳдидлари ортидан Мадуро Венесуэла қуролли кучлари мамлакат бўйлаб жойлаштирилганини маълум қилди
Венесуэла қуролли кучлари АҚШ маъмурияти томонидан билдирилган таҳдидлар сабаб бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб жойлаштирилган. Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро ТАСС келтирган баёнотида маълум қилган.
— 22 ҳафталик ҳарбий, халқ қўшинлари ва полиция машғулотлари Венесуэлани ҳеч қачон эришмаган даражадаги комплекс мудофаага тайёрлади. Бу машғулотлар юртимиз, суверенитетимиз, шаънимизни ҳимоя қилишга, келажак авлодлар учун эркин ва суверен Ватанни таъминлашга хизмат қилди, — деди Мадуро мамлакат Қуролли кучлари Стратегик-оператив қўмондонлиги орқали эълон қилинган мурожаатида.
Мадуронинг айтишича, АҚШ таҳдидлари ортидан Венесуэлада сўнгги беш ой давомида «Мустақиллик-200» номли ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда. Уларда мунтазам қўшинлар билан бирга милиция ва полиция бўлинмалари ҳам иштирок этмоқда.
— Психологик босим бизни ҳеч бир қадам ҳам орқага чекинишга мажбур қилмади. Биз халқимиз муносиб бўлган кучли Ватан қуриш йўлида ҳар қандай вазиятда ўз йўлимиздан борамиз, — дея у АҚШнинг Венесуэлага қарши қаратилган ҳаракатларини қоралади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Венесуэла ҳукуматини гиёҳванд моддалар контрабандаси билан курашда етарли чоралар кўрмаётганликда айблаб келади.
Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп 21 ноябрь куни Николас Мадуро билан ўтказган телефон суҳбатида ундан бир ҳафта ичида мамлакатни тарк этишни талаб қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг