АҚШ Сенати 2026 йил учун мудофаа бюджетини тасдиқлади
Архив фото
АҚШ Сенати 2026-молия йилида (1-октябрдан бошланган) мамлакат учун ҳарбий харажатларни 925 миллиард доллар миқдорида тасдиқлади.
Манбага кўра, 77 нафар сенатор ҳужжатни ёқлаб, 20 нафари эса қарши овоз берган.
Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (Ukraine Security Assistance Initiative, USAI) ҳам 2028 йилгача узайтирилади ва уни молиялаштириш 500 миллион долларгача кенгайтирилади. Дастур АҚШ Мудофаа вазирлигининг асбоб-ускуналарни тўғридан-тўғри мамлакат арсеналларидан етказиб бериш ўрнига ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузишни назарда тутади.
Шу йилнинг сентябрь ойида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси мамлакат учун 2026 йилга мўлжалланган ҳарбий харажатларни умумий ҳисобда қарийб 900 миллиард доллар, жумладан, 400 миллион доллар Украинага ёрдам беришни маъқуллагани хабар қилинган эди.
Қонунчилар ҳужжатга, шунингдек, АҚШ маъмурияти Украинага аввалроқ Конгресс томонидан маъқулланган ёрдамни бекор қилиш ёки тўхтатишга қарор қилган тақдирда АҚШ Мудофаа вазирлигини хабардор қилиши шарт бўлган бандни ҳам қўшиб қўйган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг