АҚШ Покистон ва Афғонистондаги болаларга мўлжалланган юзлаб тонна печеньеларни ёқиб юборади
Архив фото
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Покистон ва Афғонистондаги болалар учун мўлжалланган 500 тоннага яқин юқори калорияли печеньени ёқишни буюрди. Бу ҳақда «Atlantic» ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден даврида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Дубайдаги омборхонада ҳозиргача сақланаётган ушбу печеньеларга қарийб 800 минг доллар сарфлаган. Трамп маъмурияти бошқа мамлакатларга ёрдам беришни тўхтатганидан сўнг, USAID ходимлари ширинликларни етказиб беришга рухсат сўраган, аммо ҳеч қандай жавоб олмаган. Айни пайтда маҳсулотларнинг яроқлилик муддати тугамоқда.
«Вашингтонда уларни озиқ-овқатни муҳтож одамларга юбориш ўрнига ёқишни буюрдилар. Ширинликлар Афғонистон ва Покистондаги болалар учун мўлжалланган эди», дейилади мақолада.
«Atlantik» маълумотларига кўра, бу печеньелар бир ҳафта давомида тахминан 1,5 миллион болага овқат бўларди. Уларни йўқ қилиш учун эса америкалик солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан 130 000 доллар сарфланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг