АҚШ ОАВлари Трампнинг жаҳлини чиқарди
АҚШдаги ОАВлар томонидан тарқатилган маълумотлар Оқ уйнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Маҳаллий нашрлар ва телеканаллар, хусусан, CBC ва «The New York Times» манбаларига таяниб, АҚШнинг Эрон ҳудудидаги зарбалари Теҳроннинг ядровий дастурини тўлиқ тўхтатмаганини, фақат қисқа муддатга, бир неча ойга кечиктирганини хабар қилди.
Манбаларга кўра, Эроннинг Фордо шаҳрида жойлашган йирик ядровий объектга берилган зарба фақатгина кириш қисмларига зарар етказган, аммо ер остидаги уян бойитиш инфратузилмаси деярли шикастланмаган.
Мазкур хабарлар тарқалиши ортидан Оқ уй расмийлари чиқиш қилиб, тарқатилган маълумотларни асоссиз ва нотўғри деб атади. АҚШ президенти матбуот котиби Керолин Леавиттнинг сўзларига кўра, бу каби тахминлар мутлақо ҳақиқатга зид бўлиб, улар президент Дональд Трампнинг обрўсини туширишга қаратилган.
Дональд Трамп эса ўзининг «Truth Social» платформасидаги саҳифасида вазиятга муносабат билдириб, АҚШ томонидан Эрон ҳудудига берилган зарбаларни «тарихдаги энг муваффақиятли ҳарбий операциялардан бири» деб атади. У, шунингдек, «CNN» телеканали ва «The New York Times» нашрини ёлғон ахборот тарқатишда ва воқеани атайлаб кичрайтиришда айблади.
Расмий Теҳрон эса ҳодисага изоҳ берар экан, зарбалар оқибатида йирик талафот кузатилмаганини билдирган ва Эрон ўз ядровий дастурини тўхтатмаслигини яна бир бор таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг