АҚШ мамлакат армиясининг Европадаги жанговар тайёргарлиги учун ажратиладиган маблағни кескин қисқартиради

Фото: AP
АҚШ Мудофаа вазирлиги 2026 йилда АҚШ армиясининг Европадаги жанговар тайёргарлиги учун ажратиладиган маблағни 2023 йилга нисбатан қарийб 15 бараварга қисқартиради.
Гап АҚШнинг олдиндан жойлаштириш омборларини тақдим этадиган “Army Prepositioned Stocks-2” дастурининг Европа сегменти ҳақида бормоқда. Унга сарфланадиган харажатлар тўртинчи йил кетма-кет қисқартирилмоқда. АҚШ Мудофаа вазирлиги 2023 йилда бу мақсад учун 495 миллион доллар ажратган. 2024 йилда эса бу рақамлар 251,7 млн., 2025 йилда116,9 млн., 206 йилда эса 33,4 млн. долларни ташкил этмоқда
Бюджет лойиҳасида таъкидланганидек, бу қарор АҚШ Мудофаа вазирлигининг жорий йилнинг апрель ойидаги меморандуми билан боғлиқ бўлиб, у армияга эскирган дастурларни йўқ қилишни, юқори технологияли лойиҳаларга устувор аҳамият беришни ва “Army Prepositioned Stocks-2”ни техник хизмат кўрсатиш режимига ўтказишни назарда тутади.
Аввалроқ, ОАВ АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Шарқий Европада хавфсизлик дастурларини янада кенгроқ қисқартиришга тайёрланаётгани, жумладан Болтиқбўйи хавфсизлиги ташаббусини қисқартириш ва АҚШ қонунининг 333-моддаси бўйича молиялаштиришни, бу эса ҳамкор мамлакатлар армияларини тайёрлаш, разведка маълумотлари алмашиш ва жиҳозлар билан таъминлашни назарда тутаётгани ҳақида хабар берган эди.
Умуман олганда, “Army Prepositioned Stocks-2” дастурига сарфланадиган харажатлар 2023 йилдаги 660,2 миллион доллардан 2026 йилда 330,8 миллион долларгача қисқартирилиши керак, бу ҳужжатларга кўра, Вашингтоннинг Европадан Тинч океани минтақасига стратегик ўтишини акс эттиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг