АҚШ хорижий ҳайдовчиларга иш визаси беришни тўхтатди
АҚШ ҳукумати мамлакатда тижорий юк ташувчи ҳайдовчи сифатида ишламоқчи бўлган хорижликларга иш визаси бериш жараёнини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.
«Биз тижорий юк ташувчи ҳайдовчиларга иш визаси беришни тўхтатяпмиз. Америка йўлларида катта юк машиналарини бошқараётган чет эллик ҳайдовчилар сонининг ортиши америкаликларнинг ҳаётига хавф солмоқда», — деб ёзди Рубио ижтимоий тармоқда.
Унинг таъкидлашича, хорижий ҳайдовчилар сонининг кўпайиши АҚШдаги маҳаллий ҳайдовчиларни тирикчиликдан маҳрум қилмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ Давлат департаменти амалдаги Америка визасига эга бўлган 55 миллиондан ортиқ хорижликнинг маълумотларини қонунбузарлик ҳолатлари бўйича текширишини ҳам маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг