АҚШ ҲАМАСга Исроил назоратидаги Ғазо ҳудудларидан хавфсиз чиқиш таклифини билдирди

16:10 31 Октябр 2025 Дунё
277 0

Axios нашрининг хабарига кўра, Оқ уй вакиллари ҲАМАС раҳбариятига Исроил назоратидаги Ғазо секторининг айрим ҳудудларидан қуролланган жангчиларни хавфсиз олиб чиқиш имкониятини тақдим этувчи таклиф юборган.

Бу таклиф Миср ва Қатар воситачилиги орқали етказилган. Манбага кўра, АҚШнинг асосий мақсади — ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувнинг бузилишига йўл қўймаслик ҳамда ҲАМАС тарафдорлари билан Исроил армияси ўртасида янги тўқнашувларнинг олдини олишдир.

Axios Исроил мудофаа кучлари вакилларига таяниб ёзишича, ҲАМАСга содиқ бир неча ўнлаб жангчилар ҳанузгача Исроил қўшинлари назоратидаги ҳудудларда жойлашган ерости туннелларида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан тақдим этилган тинчлик режасининг биринчи босқичини амалга ошириш борасида келишувга эришилган эди. Ғазода ўт очишни тўхтатиш режими 10 октябрдан кучга кирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?