АҚШ Ғазода урушни тўхтатиш бўйича янги режа тақдим этди
АҚШ Ғазо секторидаги қуролли тўқнашувларни тўхтатиш бўйича режа ишлаб чиқди. Бу ҳақда DW хабар қилди.
29 сентябрь куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Трамп Нетаньяҳу тақдим этган тинчлик режасини қабул қилганини маълум қилди. Бироқ ҲАМАС ҳали расмий розилик билдирмаган.
«Агар ҲАМАС таклиф қилинган режага рози бўлмаса, Вашингтон Нетаньяҳунинг бу гуруҳга қарши қўлга киритадиган барча чора-тадбирларини қўллаб-қувватлайди», — деди Дональд Трамп.
Трамп таклиф қилган режага кўра, Исроил режани тасдиқлаганидан сўнг 72 соат ичида ҲАМАС қўлидаги барча гаровдагилар озод қилинади. Жавобан Исроил юзлаб фаластинлик маҳбусларни қўйиб юбориши ва ўз қўшинларини босқичма-босқич Ғазодан олиб чиқиши керак бўлади.
Режа асосида Ғазо демилитаризация қилинган, терроризмдан холи ҳудудга айлантирилади. ҲАМАС анклав бошқарувидан тўлиқ четлашади. Қўлидан қуролини ташлаган ҳаракат аъзоларига амнистия берилиши ёки уларга хорижга чиқиб кетишга рухсат этилиши мумкин.
Шунингдек, Ғазога халқаро барқарорлаштирувчи кучлар жойлаштирилади, кенг кўламли гуманитар ёрдам етказилади. Махсус иқтисодий зона ташкил қилинади. Жой аҳолисини мажбуран кўчириш режалаштирилмагани таъкидланди.
Ўтиш даврида Ғазо технократик қўмита томонидан бошқарилади. Бу қўмита фаластинлик мутахассислар ва халқаро экспертлардан тузилади. Кейинчалик Фаластин ҳукуматида зарур ислоҳотлар ўтказилиши режалаштирилган.
АҚШнинг таъкидлашича, агар Исроил ва ҲАМАС ушбу таклифни қабул қилса, ҳарбий ҳаракатлар дарҳол тўхтатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг