АҚШ Европага етарлича нефть ва газ сотиб олмаса божларни ошириш билан таҳдид қилди

Иллюстратив фото
Агар Европа АҚШдан етарли даражада нефть ва газ сотиб олмаса, Оқ уй Европа Иттифоқига божларни оширади. “The New York Times” нашрининг ёзишича, бу таҳдид ҳақида Оқ уйнинг номи ошкор этилмаган вакили айтиб ўтган.
Агар Европа Иттифоқи уч йил ичида энергия ресурсларини 750 миллион долларга сотиб олиш мажбуриятини олган келишувни бузса, савдо сиёсати янада қаттиқлашиши мумкин. Бироқ экспертлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг бошқа давлатлар раҳбарлари билан эришган келишувларида энергия хомашёсини сотиб олиш мажбуриятлари ҳам, келишувлар бузилган тақдирда етказиб берувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш воситалари ҳам мавжуд эмаслигини тан олишади.
“Ушбу ҳажмлар иқтисодий маънога эга бўлса ҳам, Европа Иттифоқи иштирокчи мамлакатлардаги хусусий компанияларни бунчалик кўп харид қилишга мажбурлай олмайди. АҚШ ҳукумати эса ўз нефть ва газ компанияларига маҳсулотларини қаерда сотишни айтишга ҳаққи йўқ”, — дейди мақола муаллифи.
Нашрнинг қайд этишича, шартнома шартлари бажарилишини таъминлаш учун европаликлар Европа Иттифоқи мамлакатларида талабни бирлаштириш ва уни АҚШдан мос келадиган етказиб бериш билан мослаштириш учун “махсус жараён”ни бошлашни режалаштирмоқда. АҚШ етарли ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини таъминлаш орқали ушбу харидларни қўллаб-қувватлаши керак.
Француз сиёсатчилари Европа Иттифоқининг АҚШ билан савдо битимини шармандали ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар учун бўйсуниш йўли деб таърифлаганди. Франция Социалистик партияси бош котиби Пьер Жувега кўра, Трамп билан келишув моҳиятан Европанинг вассаллашувини англатади, чунки давлатлар ягона блок сифатида ҳаракат қилишдан кўра, ўз миллий манфаатларига эътибор қаратишни танлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг