АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси аниқланди
Англия Премьер-лигаси август ойининг энг яхши футболчиси аниқланди. Бу ҳақда Премьер-лиганинг расмий саҳифасида хабар берилди.
Маълум қилинишича, «Эвертон» клуби ва Англия терма жамоаси футболчиси Жек Грилиш ой футболчиси деб топилган.

Таъкидлаш керакки, 30 ёшли футболчи август ойида Премьер-лигада 3 та ўйинда майдонга тушди. «Вулверхэмптон» ва «Брайтон» жамоаларига қарши ўйинларда 2 тадан голли узатмаларни амалга оширди.
Футболчи айни вақтда «Sofascore» портали баҳолаш мезони бўйича «Челси» футболчиси Жоау Педро билан бирга етакчи бўлиб турибди. Портал ҳар икки футболчини ўртача 7,87 баллга баҳоламоқда.
Маълумот учун, Жек Грилиш ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг собиқ жамоадоши ҳисобланади. У 2021–2025 йилларда «шаҳарликлар» таркибида ўйнаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг