Анутхин Чанвиракун Таиланднинг янги бош вазири этиб тасдиқланди
Таиланд парламенти «Пхумчайтхаи» партияси раҳбари Анутхин Чанвиракуни мамлакатнинг янги бош вазири этиб тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълумотга кўра, Чанвиракун номзодини 492 депутатдан 247 нафари қўллаб-қувватлаган. Бош вазир лавозимини эгаллаш учун парламент қуйи палатасида кўпчилик овозини олиш кифоя.
Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Таиланд Конституциявий суди Пхетхонгтхан Чинаватни Сенат раиси, Камбоджа собиқ бош вазири Хун Сен билан телефон суҳбатидаги ахборот чиқиб кетиши иши бўйича айбдор деб топган ва уни бош вазирликдан четлатган эди.
Шу билан бирга, Чинават билан бирга бутун Вазирлар маҳкамаси ҳам истеъфога чиқарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг