Ангренда йирик ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
Фото: Видеодан кадр
Бугун, 7 сентябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига кириш қисмида, Қамчиқ довони йўналишида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, А-373 «Тошкент–Ўш» халқаро автомобиль йўлининг 93-км қисмида цемент ташувчи “Shacman” юк машинаси ҳайдовчиси А.Р. бошқарувни йўқотиб, темир йўл кесишмасида тўхтаб турган икки юк автомобили ва бешта енгил машина билан тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида ёнғин келиб чиққан ва у махсус хизматлар томонидан тезкорлик билан ўчирилган.
Ҳодиса натижасида 7 киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, 5 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, яна 4 нафар жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Маълумот учун, Бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган. Комиссия ҳодиса сабабларини ўрганиш, жабрланувчилар ва уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш ҳамда юз берган ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш билан шуғулланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг